UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

15 дек 07:48
Янгиликлар

Бошқалар

Ангренда уюшмаган ёшлар ўртасида энг кучлилар сараланди

Мамлакатимизда соғлом ҳаёт, саломатликни сақлаш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ ислоҳотларнинг татбиқ этилиши инсон турмуш тарзининг янада яхшиланишига муҳим омил бўлди.

Эндиликда республиканинг ҳар бир ҳудудида соғлом турмуш тарзининг татбиқ этилишига оид тадбирлар кўлами янада кенгайди.

Хусусан, кеча Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги “Empire Fitness” фитнес клубида ноанъанавий тарзда мусобақа ташкил этилди. Унда оғир атлетика тури бўйича аҳоли қатламининг уюшмаган ёшлари, яъни 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигитлар куч синашдилар.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда хусусий тадбиркор Яшин Норалиевлар томонидан ҳамкорликда ташкил этилган баҳсларда фитнес клубининг 55 нафар аъзоси ўзаро беллашдилар. Баҳсларнинг очилиш ва тақдирлаш маросимида бағишланган тадбирда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда жамоат ва давлат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар айни пайтда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом ҳаёт тарзини янада такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар ва жойлардаги кенг кўламли тадбирлар хусусида фикр билдирдилар.

Мусобақа натижаларига кўра, ўз вазн тоифаларида ўсмирлар ўртасида биринчи ўрин Х.Султонқулов («Дўстлик» МФЙ)га насиб қилди. Ушбу йўналишда А.Ҳошимов (Чотқол« МФЙ) иккинчи ўринни, Д.Тўхтасинов (»Карвон") эса 3-ўринни қўлга киритди.

Катталар ўртасидаги қизғин баҳсларда Ш.Азимов («Тараққиёт» МФЙ) 1-ўринга сазовор бўлди. Беллашувларда фаол қатнашган Р.Худойберганов иккинчи, («Наврўз-1» МФЙ), Б.Аҳмедов («Навбаҳор» МФЙ) учинчи ўринларни банд этишди.

Ғолибларни шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг