UZ

Сўнгги янгиликлар

13:18"Мен айнан у туфайли спортга қайтдим" — Хамзат Чимаев 0 12:57Боксчиларимиз катта таркибда Хитойда йиғин ўтказади 0 12:36Камондан отиш бўйича жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум 0 12:15Sofascore. Мозговойнинг БАА Пролигасидаги дебют ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:54Шон Стрикленд: "Хамзатни грэпплингда юта оладиган UFC'даги ягона инсонман" 0 11:33Cincinnati Open. Ига Свёнтек қозоқ теннисчини таслим этди 0 11:12Мутлақ чемпионлик жангига АҚШда тайёргарлик кўраётган Аҳмадалиев жисмоний ҳолатини кўрсатди (ФОТО) 0 10:51Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади 0 10:30Виржил Ортис кейинги жангини октябрда ўтказади, рақиб ҳам деярли аниқ 0 10:09Слаломда эшкак эшувчиларимиз Осиё чемпионатида тўртта медаль қўлга киритишди 0 09:48Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини қачон ва қаерда ўтказишини айтди 0 09:27"Истанбул Башакшеҳир" "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади 0 09:06Мозес Итаума навбатда турганлар рўйхатини эълон қилди 0 08:45Ислам Махачев Хамзат Чимаевнинг чемпионлигига муносабат билдирди 0 08:24"Топурияни тўхтатиш учун ҳозир уни юборган бўлардим" 0

08 апр 16:52
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Чемпион Фомин яхшигина юқорилади, Султонов ўз ўрнида, Топ-10`да битта ўзгариш

Профессионал теннисчилар Ассоциацияси (ATP) ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтадаги ўрни (229)ни сақлаб қолди. У ўз ҳисобига 3 очко қўшиб қўйди. Бир ҳафта аввал Анталия турнирида чемпион бўлган иккинчи ракеткамиз Сергей Фомин 14 очко жамғарди ва бунинг натижасида 56 поғонага кўтарилиб олди. Икки кун олдин Анталия турнирида вице-чемпион бўлган Фоминнинг навбатдаги очколари келаси ҳафта рейтинги учун ҳисобланади ва табиийки, у рейтингда яна юқорилайди. Максим Шин 4 поғонага пастлаган бўлса, Амирбек Милушев ва Раҳимбек Иброҳимов аксинча 4 ўринга кўтарилишди. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида битта ўзгариш кузатилди. Британиялик Жек Дрэйпер бир поғонага юқорилаб, норвегиялик Каспер Рууд билан ўрин алмашиб олди. Қолганлар ўтган ҳафтадаги мавқейларини сақлаб қолишди. Италиялик Янник Синнер уч ойга катта теннисдан четлатилганига қарамай, ҳамон катта фарқ билан рейтингдаги пешқадамлигини давом эттирмоқда. Кучли учликдан германиялик Александр Зверев ва испаниялик Карлос Алькараз жой олган. 


ATP рейтинги. 7 апрель ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Янник Синнер (Италия) - 10330 очко

2. (2) Александр Зверев (Германия) - 7645

3. (3) Карлос Алькараз (Испания) - 6720

4. (4) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 5290

5. (5) Новак Жокович (Сербия) - 4510

6. (7) Жек Дрэйпер (Буюк Британия) - 3780

7. (6) Каспер Рууд (Норвегия) - 3765

8. (8) Стефанос Циципас (Греция) - 3445

9. (9) Андрей Рублёв (Россия) - 3440

10. (10) Алекс Де Минаур (Австралия) - 3335


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

229 (229). Ҳумоюн Султонов - 247 (+3) 

499. (555). Сергей Фомин - 80 (+14) 

1260. (1156). Максим Шин - 6 

1716Т (1720T). Амир Милушев - 2 

1957Т (1961T). Раҳимбек Иброҳимов - 1 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг