21 янв 08:53
Янгиликлар
Теннис
Australian Open. Наоми Осака ҳам чорак финалда!
Хабар берганимиздек, Мельбурн шаҳрида теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионати давом этмоқда.
Хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги баҳсларда тўртинчи рақам остида таснифланган Наоми Осака 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритди. Япониялик теннисчи латвиялик Анастасия Севастовадан устун келди.
Бир соату 50 дақиқа давом этган учрашувда Наоми рейтингнинг 12-поғонасидан жой олган Севастовани 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобида енгди. Энди Осака чорак финалда украиналик Элина Свитолинага қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар