17 янв 16:16
Янгиликлар
Теннис

Australian Open. Осака ўз юришини давом эттирмоқда
Жаҳоннинг тўртинчи ракеткаси, япониялик Наоми Осака Австралия Очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида словениялик Тамара Зиданшекка қарши кортга чиқди.
1 соат 4 дақиқа давом этган ўйинда Осака рақибасини 6:2, 6:4 ҳисобларида мағлуб этди ва учинчи босқичга йўл олди.
Энди у навбатдаги ўйинини тайванлик Се Су-Вейга қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : GoTennis
Фикрлар