UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55"Айрим ўйинчилар тайёр эмас эди". Марокаш мураббийи — ЖЧ-2026`даги Франция билан ўйин ҳақида 0 10:27Мураббий Конор нега енгил вазнга қайтмоқчи эмаслигини айтди 0 09:44"Тожик бургути" Рамазон Темиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 09:02Бугун Осиё чемпионатида Дўсматов ва яна етти боксчимиз 1/2 финал чиптаси учун рингга чиқади 0 08:33Мбаппе Франциянинг ЖЧ-2026 1/2 финалига чиққанига муносабат билдирди 0 08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0

30 янв 09:29
Янгиликлар

Теннис

Australian Open турнирида мухлислар ташрифи бўйича рекорд янгиланди

Теглар :  Australian Open
Хабарингиз бор, 12-26 январь кунлари Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг дастлабки турнири бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, бу йилги турнирда мухлислар ташрифи бўйича Австралия Очиқ чемпионати тарихидаги рекорд янгиланди. "Мельбурн-парк"да ўтган саралаш ва финал босқич учрашувларига жами 1 миллион 218 минг 831 нафар мухлис ташриф буюрган. 

Бу билан ўтган йили ўрнатилган рекорд янгиланди. 2024 йилги Australian Open учрашувларига бу йилгисидан 108 минг камроқ мухлис келганди. Бу йилги асосий тўр баҳсларини 1 миллион 102 минг 303 мухлис бевосита аренада томоша қилган. 

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасидаги мусобақада дунёнинг биринчи ракеткаси италиялик Янник Синнер қаторасига иккинчи йил ҳам бош совринни қўлга киритган бўлса, аёллар турнирида кутилмаганда америкалик Мэдисон Киз чемпионлик кубогига эга чиққанди. У финал баҳсида ўтган йилги чемпион Арина Соболенкодан устун келганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг