UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29Жиззахда 4 млрд 634,2 млн сўм эвазига бунёд этилган Қиличбозлик мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 19:02Шавкат Раҳмонов қандай ҳолатда UFC чемпионлик пойгасига қайтиши мумкинлиги айтилди 0 18:30Масвидаль UFC'га қайтиши ва Эдвардс билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 17:48Инфантино йирик футбол мамлакатларини танқид қилди 0 17:05"Алекс энди аввалгидек эмас". Махачев Волкановски - Евлоев жангига тахмин билдирди 0 16:46Санжар Ташкенбай Иноуэ билан жанг қилишни истайди 0 16:16Муҳиддин Мамажонов Амирхон Алихўжаевни нокаутга учратган жангчи билан тўқнаш келади! (ПОСТЕР) 0 15:50"Челси" Энцо Фернандеснинг эҳтимолий трансферига захира вариантларни топиб қўйди 0 15:22Мераб Двалишвили: "Мен барча доғистонликларни ҳурмат қиламан, фақат бир кишидан ташқари" 0 15:14Расман! Фурқатбек Ёқубов Mangu Лигасининг илк чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 14:55"Тайёрман!". Ҳасанбой Дўсматов Бибоссиновга қарши жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:28Бобур Қурбонов Prime FL камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил маълум + ПОСТЕР 0 14:04"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум 0 13:39Таэквондочиларимиз "Taiyuan 2026 World Taekwondo Women’с Open Championships" Очиқ чемпионатида қатнашади 0 13:12Яхши хабар! Достон Бозоров Али Абдел-Азиз билан келишувга эришди 0

03 апр 20:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов: "Мақсадим - Олимпиада олтин медали!"

"Ҳумо Арена" мезбонлик қилаётган профессионал бокс кечаси ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Марказий жангга тобора яқинлашяпмиз. Бироз аввал энг оғир вазндаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов латвиялик Кристапс Зуцисни иккинчи раундда техник нокаутга учратди. Жанг якунланганидан сўнг Жалолов сайтимиз мухбирига интервью берди.

"Аввало, бугунги профессионал бокс кечасини ташкил этиб берган давлатимиз ва бокс федерациямиз раҳбариятига раҳмат айтмоқчиман. Бундай бокс оқшомлари нафақат Осиёда, балки АҚШда ҳам кам ўтказилади. Буни Америкадан келган мураббийларимиз ҳам алоҳида таъкидлашди. Айниқса, мухлислар билан ўтган бокс кечаси оқшомнинг янада ёрқин бўлишини таъминлаяпти. Шу ўринда бугунги рақибимга ҳам миннатдорлик билдираман. Оғир вазндаги аксарият боксчилар ўзларини осмон тутишади, менсимагандек тутишади. Латвиялик боксчи эса жангдан олдин мени кузатиб боришини айтди. Жанг якунланганидан кейин ҳам қўлимни кўтариб, ҳурмат кўрсатди. Ўз ўрнида унга раҳмат айтдим ва кейинги фаолиятида омад тиладим. Ҳозирги асосий мақсадим - Олимпиада олтин медали. Насиб қилса, оғир вазндаги илк Олимпиада олтин медалини Ўзбекистонга тақдим этамиз", - деди Жалолов.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг