10 апр 10:47
Янгиликлар
Баҳодир Жалоловнинг рақиби ўзгарди, у эртага камар учун рингга чиқади
Аввал хабар берганимиздек, ҳамюртимиз америкалик Донни Палмерга қарши жанг ўтказиши керак эди. Лекин жангга бир кун қолган бир паллада Жалоловнинг рақиби ўзгарди. Энди у америкалик бошқа бир боксчи Брендан Барреттга қарши рингга чиқади.
“Бу галги ўзгариш яхшиликка бўлди. Боиси, мен эртага чемпионлик жангида иштирок этаман. Агар ғалаба қозониб олсам, WBC рейтингига киришга муваффақ бўламан. Бунинг учун эртага рингда бор имкониятимни ишга соламан”, - деди сайтимизга берган интервьюсида Жалолов.
Таъкидлаш жоиз, Баҳодир Жалолов эртага NABF чемпионлик камари учун жанг ўтказади. Бу АҚШ чемпионлик камари ҳисобланади. Баҳодир шу кунгача проф рингда 5та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини нокаут эвазига ўз фойдасига ҳал қилган.
Баррет эса 11та жанг ўтказиб, 7тасида зафар учган. Бешта жангда рақибларини нокаутга учратган. Иккита жангда мағлубиятга учраган ва яна иккитасида дуранг натижа қайд этилган.
Фикрлар