16 апр 14:11
Янгиликлар
Футбол
Баҳрайн компанияси "Милан"ни 1 млрд евро эвазига харид қилишга яқин
"Милан"да тез орада раҳбар пайдо бўлади.
Баҳрайн инвестицион компанияси бўлмиш Investcorp "Милан"га эгалик қиладиган Elliott Management билан итальян клубининг хариди борасида музокаралар олиб бормоқда.
Битим "Милан"нинг қарзлари билан ҳисоблаганда 1 млрд евро атрофида маблағ эвазига якунланиш арафасида.
Investcorp хусусий инвестиция, кўчмас мулк, кредит бошқаруви ва стратегик капитал билан шуғулланади.
Компания 42 млрд доллардан ортиқ маблағдаги активларга эгалик қилади ва А Серия тарихида биринчи бўлган Яқин Шарқдан бўлган клуб хўжайини бўлиши мумкин.
Ҳавола :
Манба : reuters.com
Фикрлар