UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

09 окт 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди

Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев WBA йўналишида Хайме Мунгияга қарши мажбурий чемпионлик жангини ўтказиши кутилаётган эди.

Бироқ DAZN Boxing маълумотига кўра, Мунгияга бошқа рақибга қарши ихтиёрий ҳимоя жанги ўтказишга рухсат берилган кўринади. 31 октябрь куни Ар-Риёдда ўтказиладиган бокс оқшомида Хайме Мунгия WBA камарини россиялик Никита Зонга қарши ҳимоя қилади. Зонь рейтингда 9-ўринда туради.

Турнирнинг асосий жангида эса Сауль "Канело" Альварес мағлубиятсиз Кристиан Мбилли билан WBC камари учун рингга чиқади.

Бектемир Меликузиев WBA рейтингида бир йилдан ортиқ вақт давомида биринчи ўринда бўлиб келаётгани ва мажбурий даъвогар мақомига эга эканига қарамай, титул баҳсидан яна мосуво бўлгандек тасаввур уйғонмоқда. Сентябр ойида ташкилот Мунгия ва Мелиқўзиев томонларига музокараларни якунлаш учун 21 октябрга қадар муддат берган эди. Шунга қарамай, белгиланган муддат якунланмасидан Мунгияга бошқа рақибга қарши ихтиёрий ҳимоя жангини ўтказишга рухсат берилгани мухлислар ва бокс жамоатчилигида саволлар туғдирди.

Олдинроқ, Мелиқўзиев Мунгия билан жангни ташкил этиш учун барча шартларга рози эканини билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, мексикалик боксчи томони унга вақтинча даъвогарлик навбатидан чекиниш учун компенсация таклиф қилган, бироқ у бунга рози бўлмаган.

"Спорт қоидалари ҳурмат қилиниши керак. Мен камар учун ҳатто гонорарсиз ва WADA тестисиз ҳам жанг қилишга тайёрман", — деган эди Мелиқўзиев.

Ўзбекистонлик боксчи, шунингдек, агар асосий масала гонорар бўлса, жангни Ўзбекистонда ўтказиш ва Мунгияга қўшимча ҳақ тўлаш таклифини ҳам билдирган. Ҳозирча Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги мажбурий жанг қачон ўтказилиши номаълум.

Айрим бокс шарҳловчилари WBA қарорини танқид қилмоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг