UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

21 июн 12:12
Янгиликлар

Теннис

Berlin Tennis Open. Арина Соболенко 4 та матчболдан чиқиб кетди

Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилаётган теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнирда 1/2 финал иштирокчилари маълум бўлди.

Мусобақанинг 1/4 финалида дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко WTA рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик Елена Рибакинани камбэк эвазига мағлубиятга учратди - 7/6(6), 3/6, 7/6(6).

Икки сет ғолиби тай-брекда аниқланганининг ўзи учрашувнинг қай даражада муросасиз кечганидан далолат бермоқда. Арина 4 талик матчболдан чиқиб кетиб якунда иродали ғалабага эришди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Соболенко катта фарқ билан олдинда бормоқда - 7:4.  

Кечаги учрашувда Соболенко 6, Рибакина 14 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар 5 га 2 нисбатида Арина, брейклар эса 6 га 4 кўринишида Елена фойдасига ҳал бўлди. Энди беларуслик теннис маликаси финал чиптаси учун чехиялик Маркета Вондроушовага қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг