UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

04 фев 21:53
Янгиликлар

Бошқалар

Бешариқда янги спорт зал фойдаланишга топширилди

Энди бу ердан кўплаб чемпионлар етишиб чиқади.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ҳар томонлама чиниқтириш, давлатнинг жаҳондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишда спортнинг ўрни муҳим. Шу боис юртимизда ушбу йўналишда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган муҳим қарорлар ва дастурлар самараси ўлароқ Ўзбекистон спортчилари жаҳон ареналарида юқори натижаларга эришиб келмоқда. Биргина Фарғона вилоятининг Бешариқ туманини оладиган бўлсак, ушбу ҳудуддан етишиб чиққан бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Азизбек Раҳмонов, профессионал боксда ғолибона одимлаётган Шоҳжаҳон Эргашев, Муроджон Ёқубов, Баҳром Фозилов, Осиё чемпиони Зоҳид Султонов ва бошқа ўнлаб спортчилар номини бугун ҳар бир юртдошимиз фахр билан тилга олишади.

Бешариқлик спортчилар эришаётган ушбу ютуқлар замирида туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг ўрни беқиёс. Яқинда қуриб битказилган ҳамда Бешариқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ихтиёрига берилган 18х30 метр ўлчамдаги замонавий, сендвич панелли спорт зали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида қисқа фурсатда бунёд этилди. Ушбу спорт зал ва стадионни мукаммал таъмирлаш учун 3 млрд. 880 млн. сўм маблағ сарфланди.

Куни кеча спорт залининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов, Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Муроджон Дадабоев ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлари иштирок этишди. Маросимда туман ҳокими Р.Жўраев ушбу муҳташам иншоатни қурилишида яқиндан кўмак берган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига миннатдорлик билдириб, рамзий калитни туман БЎСМ директори Р.Мажидовга топширди.

Ҳеч шубҳа йўқки, барча қулайлик ва шароитларга эга ушбу мажмуадан эндиликда кўплаб чемпионлар етишиб чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг