UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

17 мар 09:07
Янгиликлар

Бошқалар

Биласизми? Чим устида хоккей жамоамиз жаҳон рейтингида 12-ўрингача кўтарилган

Бу маълумотни чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби вакили Ринат Аҳмадулин Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик режаси бўйича ўтказилган онлайн йиғилишда айтиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ушбу спорт бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг режалари билан танишди. ZOOM платформасида ўтган тадбирда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махистов, Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби директори Жасур Акрамов, МОҚ ҳамда Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси мутасаддилари, терма жамоа мураббийлари иштирок этишди.

Жамоа режалари билан айни пайтда Андижондаги йиғинда бўлиб турган мураббий Ринат Аҳмадулин таништириб ўтди. Унинг берган маълумотига кўра, 2018 йил эркаклар жамоамиз жаҳон рейтингида 12-поғонагача кўтарила олган. Ҳозир эса 55-ўринда турибди. Мураббий тайёргарлик доирасида Покистон ва Ҳиндистон каби Осиёдаги кучли жамоалар билан қўшма йиғинда иштирок этиш режалаштирилаётганини таъкидлади. Ўз навбатида МОҚ раиси ушбу спортни юртимизда янада оммалаштириш бўйича фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Яшнобод туманида чим устида хоккейга ихтисослашган майдон қурилмоқда. Насиб қилса, уни замонавий инвентарлар билан жиҳозлаб, жамоамизни йирик мусобақаларда иштирок этишини таъминлаймиз. Ўз навбатида, мураббийларимиздан карантин талабларига риоя қилган ҳолда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттиришларини сўраб қоламиз. Шунингдек, селекция ишларига ҳам алоҳида аҳамият қаратиш зарур. Мураббийларимиз Покистон ва Ҳиндистон мактабларининг кучли методикасини ўрганишсин. Бу спортда бизнинг ҳам ўз мактабимиз бор. Энди уни ҳозирги замонга мослаштириб олишимиз керак”, – деди МОҚ раиси.

Суҳбат давомида Ринат Аҳмадулин пойтахтимизда чим устида хоккей билан шуғулланадиган ҳеч бир ҳаваскорлар клуби ёки жамоаси йўқлигини таъкидлади. МОҚ раиси ушбу спортни аҳоли ва ёшлар орасида оммалаштириш учун турли мусобақалар ўтказиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг биринчи намунаси сифатида “Наврўз” байрами арафасиданоқ турли тадбирлар ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг