UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

15 апр 18:45
Янгиликлар

Теннис

Биринчи ракеткамиз Хитой турниридаги юришини бошлади

Теглар :  Сергей Фомин
Хитойнинг Унинг шаҳри мезбонлик қилаётган "Челленжер" туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 63 000 долларни ташкил этувчи турнирда Сергей Фомин ҳам қатнашяпти.

Қувонарлиси, Ҳумоюн Султоновдан кейин Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин ҳам иштирокини ғалаба билан бошлади. Ҳамюртимиз 1/16 финалда ATP рейтингида 689-поғонада бораётган беларуслик Даниил Остапенковни 6/3, 6/4 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Таққослаш учун, Фомин дунёнинг 383-ракеткаси бўлиб турибди. Олтмиш саккиз дақиқа давом этган баҳсда Сергей 8, саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган 22 ёшли Даниил 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Остапенковда кўпроқ бўлди - 7 га 4. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви эди - 2:0. Тўрт йил аввал ўтказилган илк тўқнашувда ҳам Фомин зафар қучганди. 

Эртага Сергей Фомин 1/8 финалда австралиялик Моерани Бузигега қарши кортга чиқади. Бузиге кеча илк босқичда япониялик Масамичи Имамурани 6/7, 7/5 ҳисобида таслим этди. Бузиге ATP рейтингида 425-поғонадан жой олган. Фомин - Бузиге учрашуви бизнинг вақт билан эртага тонгги соат 08:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг