UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

31 дек 09:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бивол Артур Бетербиевга қарши жанг шартномасини имзолади

Ниҳоят, яримоғир вазн тоифаси мутлақ жаҳон чемпионлиги учун узоқ кутилаётган жанг ўтказиладиган кўринади.

Россиялик чемпионлар Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев ўзаро жангда ушбу вазннинг энг кучли боксчиси ким деган саволга жавоб бериш учун рингга кўтариладилар. WBA ва IBO йўналишлари чемпиони Дмитрий Бивол WBC, IBF ҳамда WBO камарлари соҳиби Артур Бетербиевга қарши жанг шартномасига имзо чеккан.

Ушбу бирлаштирувчи чемпионлик жанги Артур Бетербиев 13 январь куни британиялик Каллум Смитни мағлуб этсагина эълон қилинади. Кейин Қирол Артурнинг ўзи ҳам мутлақ жаҳон чемпионлиги жанги шартномасига ўз имзосини қўйиши керак. 

Маълумот учун, бир ҳафта аввал Дмитрий Бивол Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида британиялик Линдон Артурни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратганди. Бивол WBA камарини ҳимоя қилиш баробарида рақибининг IBO камарини ҳам тортиб олган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг