UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0

25 мар 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Бивол чемпионлик камаридан воз кечгани яхшироқ, Бенавидес билан жанг бўлмайди" - промоутер

Америкалик Дэвид Бенавидеснинг промоутери Сэмпсон Левкович россиялик мутлақ жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол унинг шогирдига қарши жанг қилишига ишонмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) Бивол ва Бенавидес 8 апрелга қадар жанг ҳақида келишиб олишлари кераклигини маълум қилган эди.

"Мен Биволга чемпионлик камаридан воз кечишни тавсия қилган бўлардим. Бу жанг бўлмайди. Шундай экан, камарни шунчаки топшир. Нега жанг бўлмайди? Чунки пулдор одам (Турки ал аш Шайҳ) бу жангни хоҳламайди", — деди Левкович.

Маълумот учун, Дмитрий Бивол айни пайтда яримоғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади. 28 ёшли Бенавидес (30-0, 24 КО) эса вақтинчалик WBC камари эгасига айланган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг