03 фев 09:24
Янгиликлар
Бокс/ММА
Бивол навбатдаги жангини қачон ўтказмоқчи эканлигини айтди
Дмитрий Бивол навбатдаги жангини май ойида ўтказишни режалаштираётганини, эҳтимолий рақиб номини ҳам айтди.
Унга кўра, боксчи IBF мажбурий даъвогари — германиялик Михаэль Айфертга қарши ҳимоя жангини ўтказишга тайёр эканини билдирди.
"Операциядан олти ой ўтиб, ўзимни кучлироқ ҳис қиляпман. Май ойида қайтишга умид қиламан. IBF ҳимояси ва Айфертга қарши жанг ҳақида кўп гаплар бўляпти. Нега бўлмасин?" — деди Бивол.
Ҳавола :
Манба : Boxing News 24
Фикрлар