02 май 19:04
Янгиликлар

Бокс. Бугун бўлиб ўтган жангларда барча боксчиларимиз ғалаба қозондилар
Бугун кун давомида бўлиб ўтган жангларда 4 нафар боксчимиз ўз имкониятларини синаб кўрдилар.
Аввалига жаҳон чемпионати совриндори Элнур Абдураимов (-60 кг) филиппинлик Жеймс Палистени мағлубиятга учратди.
Кейин эса Олимпиада кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов (-69 кг) Иордания вакили Зияд Эашаш устидан ғалаба қозонди.
Олимпиада ва жаҳон чемпионати кумуш медаллари соҳиби, 19 ёшли Бектемир Мелиқўзизиев (-81 кг) эса биринчи раунддаёқ эронлик Амин Зиадини нокаутга учратди.
Вакилларимизнинг кун давомидаги иштирокига якун ясаб берган жанг эса Жасурбек Латипов (-52кг) иштирокида бўлиб ўтди. У ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланган қирғизистонлик боксчи Азат Усеналиевга қарши бўлиб ўтган жангда қийинчилик билан ғалаба қозонди ва навбатдаги босқич масаласини хал қилди.
Бугун бўлиб ўтган жангларда ғалаба қозонган боксчиларимиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Агар улар чорак финал баҳсида ғалаба қозона олсалар Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини нақд қилиб оладилар.
Фикрлар