UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0 10:38Жервонта Дэвис боксга қайтишини эълон қилди, рақиб ҳам маълум + ПОСТЕР 0 10:07Белал Муҳаммад Усманнинг БААда ҳибсга олинишига изоҳ берди 0 09:36Шара Буллет Криштиану Роналду унга берган маслаҳат ҳақида гапирди 0 09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0

19 июл 07:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

Boom. Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги навбатдаги жанги қачон ва кимга қарши ўтиши маълум бўлди

Ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги иккинчи жанги тафсилотлари маълум бўлди.

4 ноябрь куни Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида жойлашган Ibirapuera Gymnasium мажмуасида навбатдаги UFC Fight Night мусобақаси бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, мазкур оқшомда ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев (35-8-2) октагонга чиқиши режалаштирилмоқда. У мезбон юрт вакили Кайо Борральо билан тўқнаш келади. Бу ҳақда таниқли ММА инсайдери Марсель Дорф хабар бермоқда.

Қизиғи, Кайо ўтган йили ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовни мағлуб этган эди. Нурсултон UFC'даги иккинчи жанги орқали Маҳмуд учун "ўч олиш" имконига ҳам эга бўлмоқда.

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев UFC'даги илк жангини ҳам бразилиялик рақибга қарши ўтказди. Бруно Феррейрага (10-1) қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз илк раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонган эди.

Кайо Борральо (14-1) эса UFC'да ҳозирча тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
19 июл 13:07:10
Sirojiddin Ahmedov
Олга УЗБЕГИМ.олга Нурсултон.буни хам уз тупрогида ер билан яксон килинг хамшахарим
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг