UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

23 фев 09:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Breaking news. Фрэнсис Нганну ММАга қайтмоқда!

Теглар :  Фрэнсис Нганну
Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну яна "қафас"га қайтишга қарор қилди.

Ўтган йили PFL лигаси билан шартнома имзолаган аралаш яккакураш устаси октагонни соғинган кўринади. У 24 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган Райан Бейдер ва Хенан Феррейра ўртасидаги жанг ғолибига қарши октагонга чиқади. Бу ҳақда ташкилот бош директори Питер Мюррей расман хабар берди.

"PFL лигаси Фрэнсис Нганнунинг ММАга қайтаётганини катта хурсандчилик билан эълон қилади. У оғир вазнда амалдаги Bellator чемпиони Райан Бейдер ҳамда PFL лигаси камари соҳиби Хенан Феррейра ўртасидаги супержанг ғолиби билан тўқнаш келади. Фрэнсис – ҳақиқий аралаш яккакураш маъбудаси. Унинг бутун дунёда мухлислари бор. Бейдер ёки Феррейра? Биз Нганнунинг рақиби ким бўлишини сабрсизлик билан кутамиз", - деди PFL раҳбари. 

Ўз ўрнида Фрэнсис Нганнунинг ўзи ҳам ESPN каналига берган интервьюсида бу хабарни тасдиқлади. Ҳозирча "Даҳшат"нинг жанги санаси ва манзили ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шуниси аниқки, унинг рақиби Бейдер ёки Феррейра бўлади. Айни пайтда камерунлик собиқ чемпион 8 март куни Ар-Риёдда Энтони Жошуага қарши ўтказиладиган бокс жангига тайёргарлик кўрмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида Нганну профессионал боксда дебют қилган ва 10 раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг айри қарори билан Тайсон Фьюрига ютқазганди. Учинчи раундда Фрэнсис амалдаги чемпионни нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг