05 янв 18:00
Янгиликлар
Теннис

Брисбен. Нишикорининг финалдаги рақиби маълум бўлди
Жаҳоннинг 16-ракеткаси, россиялик Даниил Медведев Брисбендаги мусобақанинг ярим финалида франциялик Жо-Вилфрид Цонгага қарши кортга чиқди.
1 соат 22 дақиқа давом этган ўйинда Даниил рақибини 7:6, 6:2 ҳисобларида мағлуб этди ва финалга йўл олди.
Энди у турнир чемпионлиги учун япониялик Кеи Нишикорига қарши ўйин ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар