UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Расман! Mangu 3 турнирининг марказий жанги маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 19:33Самарқанддаги Mangu 3 турнири кардига яна 7 та жанг қўшилди 0 19:12"Канело қариб қолган" - Мбилли 0 18:51Лаутаро болалиги ҳақида: "Ижарага пулимиз етмагани учун қарийб 3 йил отамнинг дўстиникида яшадик" 0 18:30Енгил атлетикачиларимиз сакраш турлари бўйича Осиё чемпионатини иккинчи ўринда якунлашди 0 18:01Осипова, Жайсунов ва бошқалар. Улан-Батор-2026 Осиё чемпионатидаги тақвимимиз билан танишинг 0 17:40"Унга мухлис бўлмаслик қийин". Британиялик боксчи Усик ҳақида фикр билдирди 0 17:14"Вазият яна икки йилга чўзилиши мумкин". Футбол юристи "Манчестер Сити"га қўйилаётган 130та айблов ҳақида гапирди 0 16:30Уайт Оқ уйдаги UFC турниридан кейинги ақл-бовар қилмас даражадаги мақсадини айтди 0 15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0

08 фев 15:23
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Бу қизиқ! Майк Тайсон Муҳаммад Али учун қасос олган жанг ёхуд жаҳон энг кучли Тайсонни кўрган кечани эслаймиз!

Теглар :  Майк Тайсон
Бундан 36 йил олдин Атлантик Ситида бокс бўйича оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жанг бўлиб ўтган эди.

Ўша тўқнашувда барча камарлар соҳиби бўлмиш 21 ёшли Майк Тайсон собиқ жаҳон чемпиони Ларри Холмс билан учрашганди. Ушбу баҳс Темир Майк учун оддий титул ҳимояси учун жанг эмасди, балки приципиал кураш эди. Тайсон учун бу дуел ҳақидаги ҳикоя 8 йил аввал бошланган. 1980 йилда Ларри Холмс WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлиб, ўз камарини афсонавий Муҳаммад Алидан ҳимоя қилди. Икки йиллик танаффусдан кейин Али 38 ёшида рингга яна қайтди. Бу вақтда афсонавий жангчи қаттиқ касал эди. Аввалроқ Муҳаммад Али Холмсга қарши спарринг ўтказади, аммо Али кўплаб зарбалар қабул қилиб олгани боис 10-раундда жанг тўхтатилади. 

Буларнинг барчасини 14 ёшли Майк томоша қилади. У учун The Greatest кумир бўлмаса, ҳам Тайсонни илҳомлантирган боксчи саналарди ва табиий равишда бу воқелик уни қаттиқ хафа қилди. «У Муҳаммад Алини урди, мен ёиғладим. Кейин ўзимга ундан қасос олишим шарт эканлигини уқтирдим», дея эслайди собиқ жаҳон чемпиони. Темир Майкнинг мураббийи, Али билан яхши муносабатда бўлган Кус Д’Амато ҳам бу ҳолатдан ғазабланди. Жангнинг эртасига Д’Амато Муҳаммадга қўнғироқ қилиб, оддий боксчи уни бу аҳволга солгани учун жазоланишини айтиб ўтади. Худди шу суҳбатда Кус жаҳон чемпиони бўладиган 14 ёшли спортчини тайёрлаётганини ва у The Greatest учун ўч олишини таъкидлайди. 

Тайсон бу ваъдани бажаришни йиллар давомида кутди. Д’Амато Майк Тайсон ва Ларри Холмс ўртасидаги жангни кўришга улгурмай, вафот этди, лекин у Али ҳамда устозига берилган ваъдани унутмаганди. Қизиғи шундаки, тарих яна такрорланди, яъни Холмс ҳам Муҳаммад каби Майкка қарши жангдан икки йил олдин фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, кейинроқ рингга қайтганини маълум қилди ҳамда 38 ёшида қаҳрамонимизга қарши баҳс олиб борди. Анча вақт жанг қилганига қарамай, Ларри ёш рақиби билан ҳеч қандай қийинчиликсиз жанг қилиб, уни биринчи бўлиб таслим этишини айтади. 21 ёшли америкалик бунга муносабат билдирмади, аммо Тайсоннинг рингдаги кўзларидан рақибини нафақат мағлуб этиш, балки йўқ қилишга аҳд қилганини англаш қийин эмас эди. Албатта, залда меҳмон сифатида таклиф этилган Муҳаммад Али ҳам ўтирарди. Унинг жанг олдидан рингга чиқиши ҳис-туйғуларни янада оширди. Али Холмс билан саломлашиб, Майкнинг олдига борди ва унга: «Буни уддала», деди. 

Бокс олами бундай ғайратли Тайсонни ҳали кўрмаганди. Майк бу каби иштиёқи билан чемпионлик жангига ҳам бормаган эди. У йиллар давомида барча юкни ўз зиммасига олиб, Ларрини «ер тишлатиш»га қарор қилди. Баҳснинг илк сониялариданоқ Холмс қандай вазиятга тушиб қолганини ҳис қилмади ва омон қолишга ҳаракат қилди. Темир Майк ўзининг доимий услубида майатниклар орқали унга яқинлашди ҳамда рақибига бир неча комбинациялар орқали зарбалар берди. Ларри уни зарба билан ушлаб туришга уруниб, ринг бўйлаб айланиб юрди. Ёш Тайсон ҳар бир муштига ўзгача куч бағишлаб, босимни давом эттирди. Илк раунднинг ўзида «қария» Холмс ушбу тўқнашувда ғолиб бўлмас олмаслигини англаб етганди, шу боис ягона тактика, қочиб юришни ишга солди.  

Аммо ушбу тактика ҳам муваффақият келтирмади. Тўртинчи раундда америкалик ўнг қўл орқали тўғридан йўналтирилган зарба эвазига рақибини полга ағнатди, бу якуннинг бошланиши эди. У катта қийинчилик билан ўрнидан туриб, жангни давом эттирди. «Кўзи қонга тўлган» Тайсон Ларрига бир неча зарбалар йўллаб, яна нокдаун қилди. У бу сафар ҳам ўрнидан турди, лекин бундай қилмагани яхшироқ эди. Майк собиқ чемпионни урушдан тўхтамади, лекин Холмс бу муштларга умуман жавоб қайтармасди. Охири қаҳрамонимиз ҳал қилувчи зарбаси билан уни «ер тишлатди», энди унинг жойидан қўзғалишга умуман кучи қолмаганди. Бир неча йил олдинги афсонавий чемпион рингда шунчаки йўқ қилинди. Темир Майк барча ваъдаларининг устидан чиқди. Шу тариқа Майк Тайсон Ларри Холмсни нокаутга учратган илк боксчига айланди. «Мен қайси нокаут билан фахрланаман? Ларри Холмс билан жангдаги нокаут», деганди собиқ боксчи интервьюларининг бирида.

Ҳабиб Жўрабоев таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг