UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

31 окт 08:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Бобур Қурбонов собиқ UFC жангчисига қарши рингга чиқади + ПОСТЕР

Бугун Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида қўлқопсиз жанглар бўйича IBA Bare Knuckle II турнири ташкил этилади.

Мусобақада ўзбекистонлик MMA Series Лигаси собиқ чемпиони Бобур Қурбонов ҳам иштирок этади. Унга россиялик собиқ UFC жангчиси Денис Тюлюлин рақиб бўлади.

Жанг профессионал қўлқопсиз жанглари қоидаси бўйича ўтказилади (2 дақиқадан 3 раунд). Турнирнинг Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши белгиланган.

Тюлюлин 3 август куни Абу-Дабидаги UFC турнири доирасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевдан енгилган америкалик Седрик Дюмага мағлуб бўлиб, UFC'ни тарк этганди. Бобур Қурбонов эса охирги жангини ўтган йилнинг декабрь ойида Hardcore FC Лигасида грузиялик Торнике Сванидзега қарши ўтказиб, имкониятни бой берганди.

Мусобақанинг тўлиқ карди:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг