UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Мураббий Махачевнинг қайтиш муддатини тасдиқлади 0 17:17Дмитрий Бивол Дана Уайт билан ҳам музокара ўтказганини айтди 0 16:39Моуринью "Интер" ҳимоячисини "Реал"га ўтишга кўндирди 0 16:16Бекзод Абдураҳмонов Чимаев билан бир оқшомда жанг қилади 0 15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0 11:20Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Майами" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди 0

25 окт 13:08
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Бугун Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев иштирок этадиган Канада Гран-приси старт олади

25-27 октябрь кунлари Канаданинг Галифакс шаҳрида фигурали учиш бўйича Гран-при туркумидаги турнир ўтказилади.

Бугундан бошланадиган мусобақанинг жуфтлик дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев ҳам иштирок этади.

"ISU GRAND PRIX SKATE CANADA-2024" мусобақаси Гран-при сериясининг иккинчи босқичи ҳисобланади. У Гейниш ва Чигирев жуфтлиги учун дебют Гран-при бўлади. Бу босқичда 5 мамлакатнинг 6 та жуфтлиги иштирок этади.

Барча жуфтликлар:

1. Анастасия Гольюбова/Эктор Гьётопулос Муур (Австралия)

2. Келли Анн Лоурин/Лукас Этьер (Канада)

3. Динна Стеллато-Дудек/Максим Дешам (Канада)

4. Анника Хокке/Роберт Кункель (Германия)

5. Эмили Чан/Спенсер Акире Хоу (АҚШ)

6. ЕКАТЕРИНА ГЕЙНИШ/ДМИТРИЙ ЧИГИРЕВ (ЎЗБЕКИСТОН).

Маълумот ўрнида, фигулари учиш спорт турида Гран-прилар — бу жаҳондаги энг яхши фигурали учувчилар ўртасида ўтказиладиган йиллик мусобақалар тўпламидир. Улар 6 босқичдан иборат бўлади. Ҳар бир босқичда спортчилар учун эгаллаган ўринларига қараб, 3 баллдан 15 баллгача берилади. Олти босқич якунига кўра, энг яхши 6 нафар спортчи ёки жуфтлик финал босқичида иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев жуфтлиги сентябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси учун ўзларининг илк мусобақасида — "Челленжер" туркумидаги "John Nicks Pairs Challenge International" турнирида қатнашиб, учинчи ўринни эгаллашган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг