20 фев 08:19
Янгиликлар
Теннис
Бугун Истомин Делрэй-Бичда иккинчи учрашувини ўтказади, рақиб аниқ!
Бугун мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Делрей-Бич шаҳрида давом этаётган нуфузли ATP турниридаги иккинчи учрашувини ўтказади.
Ҳамюртимиз биринчи босқичда дунёнинг 67-ракеткаси испаниялик Фелисиано Лопесни 1 соату 41 дақиқа ичида 7:6(5), 6:2 ҳисобида доғда қолдирганди. Бугунги у франциялик Адриан Маннаринога қарши кортга чиқади.
Нимчорак финалдан ўрин олган Истомин - Маннарино учрашуви Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади. Адриан биринчи даврада канадалик Брейден Шнурни 6:2, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Истомин ва Маннарино шу кунгача ўзаро учрашувларда тўқнаш келишмаган.
Таққослаш учун, Денис Истомин айни пайтда ATP рейтингида 102, Маннарино эса 51-ўринни эгаллаб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар