UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0

01 янв 09:49
Янгиликлар

Теннис

Бугун Истомин янги мавсумдаги илк учрашувини ўтказади

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида мавсумнинг илк ATP турнири старт олди.

Мукофот жамғармаси 589 680 долларни ташкил қилувчи ATP 250 турнирида мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин ҳам иштирок этади. Бугун ҳамюртимиз асосий тўрнинг илк давра баҳсида Симоне Болеллига қарши кортга чиқади. Италиялик теннисчи саралашда икки рақибини мағлуб этиб, асосий тўрга йўлланма олган. 

Таққослаш учун, Денис Истомин дунё рейтингида 92, Болелли эса 141-ўринни эгаллаб турибди. Теннисчилар шу кунгача ўзаро ўйинда тўқнаш келишмаган. Уларнинг илк учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланиши белгилаб қўйилган. 

Маълумот учун, Жанубий Африка Республикаси вакили Кевин Андерсон турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилади. Истомин ва Андерсоннинг йўллари чорак финалда кесишади. Бунинг учун уларнинг ҳар иккиси ҳам ўз учрашувларида ғалаба қозонишлари шарт.

Турнирда чемпион бўлган теннисчи ўз ҳамёнини 90 990 долларга бойитиб олади, шунингдек 250 рейтинг очкосига ҳам эга бўлади. Биринчи раундда кортга чиққан теннисчиларнинг бари натижадан қатъий назар 5 320 долларлик бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг