UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0

14 июл 13:26
Янгиликлар

Енгил атлетика

Бугун Лондонда бошланадиган турнирда Рио-2016 ғолиблари ҳам иштирок этадилар

Теглар :  Паралимпия
Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида бугун пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланади.

23 июлга қадар давом этадиган мазкур нуфузли мусобақада 1300га яқин спортчилар 213та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар. Улар орасида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг етти нафар аъзолари ҳам ватанимиз шарафини химоя қиладилар. 

Эркаклар ўртасида енгил атлетиканинг диск ва ядро улоқтириш турлари бўйича кечадиган беллашувларда Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Хусниддин Норбеков, найза улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари хамда Боку-2017 “Ислом бирдамлик ўйинлари” рекордчиси ва олтин медаллари соҳиби Александр Свечников, 100 ва 200 метрга югуриш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби Мансур Абдурашидов, 400 ва 1500 метрга югуриш бўйича Инчеон-2014 Параосиё ўйинларида 2 та олтин медаль эгаси Маъруфжон Муродуллаев ҳамда узунликка сакраш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари бронза медали ва Боку-2017 “Ислом бирдамлик ўйинлари” олтин медаллари соҳиби Дониёр Солиевлар туманли альбиондаги жаҳон чемпионатида ҳам ўз омадларини синаб кўришади. 

Аёллар ўртасида кечадиган беллашувда эса ҳамюртларимиздан ядро улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳибаси София Бурханова ҳамда найза улоқтириш бўйича Рио-2016 Паралимпия ўйинлари рекордчиси ва олтин медаль соҳибаси Нозимахон Қаюмова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Бугун, жаҳон чемпионатининг биринчи кунида ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Мансур Абдурашидов мусобақадаги иштирокини бошлайди. У 100 метрга югуриш бўйича саралаш босқичида стартга чиқади. Эртага, 15 июнь санасида эса бир йўла уч нафар юртдошимиз ўз омадларини синаб кўришади. Хусниддин Норбеков диск улоқтириш, Маъруфжон Муродуллаев 1500 метрга ҳамда Мансур Абдурашидов 100 метрга югуриш бўйича финал баҳсларида медаллар учун кураш олиб боришади. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Британиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган мамлакатимиз паралимпиячиларига омад ва муваффақиятлар тилаб, уларнинг мусобақадан медаллар шодаси ва ёруғ юз билан қайтишларига умид қилиб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг