UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0 18:05Камилла Раҳимова Wuhan Open`да Australian Open чемпионини мағлуб этди 0 17:28Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди 0 16:50"Манчестер Сити" катта жарима эвазига АПЛдан четлатилиш ва совринлардан маҳрум бўлишдан қутулиши мумкин эди 0 16:22"Жошуани боплаб дўппослайман, кейин Усикдан ўчимни оламан". Фьюри боксдан кетиш олдидан режалари ҳақида гапирди 0

30 дек 11:20
Янгиликлар

Тадбирлар

Бугун «Миллий» стадионида Grand Final ғолиблари ҳамда 2020 йилнинг «Энг яхши спортчиси» тақдирланади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Esports Uzbekistan, Full Level Esports ҳамкорлигида ташкил этилган «Янги йилга спорт билан!” шиори остидаги оммавий спорт фестивалининг сўнгги кунги мусобақалари бироздан сўнг бошланади.

Бугун юртдошларимиз йилнинг энг йирик лойиҳалари – шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ҳамда киберспорт бўйича “Uzbekistan Online Cup” мусобақаларининг Grand Final ғолибларини билиб олишади.

Хўш, Spark автомобили ҳамда умумий жамғармаси 100 миллион сўмдан зиёд бўлган киберспорт мусобақаларининг бош соврини кимга насиб этади? Бу саволларга жавоб топишни истасангиз, ҳозироқ «Миллий» стадионга шошилинг!

Куннинг энг кульминацион воқеаси – мураккаб шароитда кечган 2020 йилнинг «Энг яхши спортчиси» номинациясида омад қайси спортчимизга кулиб боқади? Бу саволга ҳам айнан бугун, «Миллий» стадионида жавоб оласиз.

Шундай экан, Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари, қолаверса оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерларни «Миллий» стадионига чорлаймиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг