UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0 14:15Zagreb Grand Prix 2026 турнирини иккита медаль билан якунладик 0 13:44Де ла Фуэнте Испаниянинг Англиядан учраган мағлубияти ва тўхтатилган тарихий серия ҳақида гапирди 0 13:13Расман. Mangu 7 турнирининг санаси ва манзили эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:42Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да 7 та медаль қўлга киритишди 0 12:11UFC Fight Night 296 турнирининг асосий жанги эълон қилинди + ПОСТЕР 0 11:40Мадрид мэри ЖЧ-2030 ҳақида: "Агар финал Испанияда ўтмаса, бу ҳақорат бўлади" 0 11:09WBA Мунгия ва Мелиқўзиев ўртасидаги чемпионлик жанги учун янги буйруқ берди 0 10:38UFC жангчиларининг Ган - Хокит жангига муносабати: "UFC`нинг энг яхши оғир вазн жанги!" 0

05 дек 17:42
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси якунларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Хабар бериб ўтганимиздек, ўзбекистонлик ёш шахматчилар 24 ноябрь - 3 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритгандилар.

Ҳамюртларимиз мусобақада тўққиз тур якунига кўра энг кўп очко жамғариб, олтин медалга эга чиқдилар. Мусобақа давомида Россия,  Ҳиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша, Молдова, Хитой терма жамоалари мағлуб этилди. Шахмат Олимпиадасида юртимиз шарафини Нодирбек Ёқуббоев, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдaров, Шамсиддин Воҳидов ва Ситора Сапарова ҳимоя қилди. Улар баҳсларда мураббий Сайдали Йўлдошев бошчилигида дона суришди.

Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистон шахмат федерациясида ортда қолган мусобақа якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси қаҳрамонлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, ёш ақл-идрок соҳиблари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир давомида Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари Ҳусан Турдалиев якунланган мусобақа ҳақида гапирди.

"Бир неча кун олдин Туркияда якунланган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ўсмирларимиз катта ғалабани қайд этишди. Бу биз учун, умуман ўзбек спорти, ўзбек шахмат оиласи учун жуда катта ютуқдир. Мазкур Олимпиадада энг яхши натижамиз 2004 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳамюртларимиз учинчи ўринни қўлга киритгандилар. Бу сафар эса тарихда илк маротаба шахматчиларимиз олтин медалга сазовор бўлдилар. Биз бундан жуда хурсандмиз. Жамоа ўз олдига қўйилган вазифани аъло даражада бажарди. Ишончим комил, ёшларимиз бу билан тўхтаб қолишмайди", - деди Ҳусан Турдалиев.

Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Анжуманда федерация мутасаддилари яқин орада ўтказиладиган мусобақалар, федерациянинг режаси ҳақида маълумот беришди.

Терма жамоамиз бош мураббийи Сайдали Йўлдошев эса мусобақа давомида амалга оширган стратегияси, шахматчиларимизнинг партиялар давомида қайд этган натижалари ҳақида гапириб берди.

Тадбир якунида ёш шахматчилар ва уларнинг мураббийи муносиб иштирок учун тақдирланишди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг