UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0 12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0

29 май 10:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Чимаев вазн ташлаш пайтида ўлим ёқасида бўлганди" - собиқ чемпион

UFC собиқ чемпиони, ҳозирда эксперт сифатида фаолият юритаётган америкалик Ти Жей Диллашоу Хамзат Чимаевнинг Шон Стриклендга қарши жанг олдидан вазн ташлаш жараёни ҳақида гапирди.

Уларнинг жанги UFC 328 турнирининг асосий воқеаси бўлиб, Шон Стрикленднинг ҳакамлар қарори билан ғалабаси билан якунланган эди. Шу тариқа, Стрикленд ўрта вазндаги янги UFC чемпионига айланган.

"Машғулот йиғинида Хамзат ҳақиқий махлуққа ўхшарди. Уни ҳеч ким мағлуб эта олмасдек эди. Аммо кейин у пулга қандайдир одам топди ва унинг вазн ташлаш услуби даҳшатли бўлди.

У Стриклендга 1 миллион доллар бериб: “Ол, мен буни уддалай олмайман, ўлиб қоламан”, демоқчи бўлган. Унинг қалқонсимон безининг ярми ишламаслигини унутманг. Метаболизми оддий одамникидан икки баравар секин.

Менимча, у вазн ташлаш пайтида ҳақиқатан ҳам ўлим ёқасида бўлган. Кейин унинг яшил сафро қусгани ва бошқа даҳшатли ҳолатлар ҳақида эшитдим. У жангга чиқмаслиги керак эди.

Шунга қарамай, тўртинчи ва бешинчи раундларда қандай ҳаракат қилганига қаранг. Хамзат ҳатто Стрикленддан ҳам яхши кардио кўрсатди", — деди Диллашоу.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг