UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

25 фев 11:23
Янгиликлар

Бошқалар

Чирчиқда баскетбол бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди + ФОТО

Чирчиқ тиббиёт коллежи спорт залида ўсмирлар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича Тошкент вилояти биринчилиги бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси ва вилоят баскетбол федерацияси ҳамда Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт  бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган вилоят биринчилигида Янгийўл, Нурафшон, Ангрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бустонлиқ тумани жамоалари иштирок этишди.

Мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 -сонли Фармони ижросини таъминлаш, баскетбол спорт турини Тошкент вилояти миқёсида янада ривожлантириш, уюшмаган аҳоли ва ёшларни спортга бўлган қизиқишларини орттириш, вилоят ва мамлакат биринчиликларида иштирок этувчи ўсмирлар терма жамоасини шакллантириш мақсадида ўтказилди.

Муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, Бўстонлиқ тумани жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Ангрен жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Чирчиқ шаҳри жамоасига насиб этди.

Алишер НОРМЕТОВ, Чирчиқ шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими в.б. бошлиғи: - Баскетбол бўйича ўтказилган ушбу мусобақа ҳам аҳоли, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва спортга янада кўпроқ жалб этиш, қолаверса, вилоят терма жамоасига муносиб спортчиларни саралашдан иборат бўлади. Албатта, бу каби спорт беллашувларининг юқори савияда ўтишида Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адиловга спортчиларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз. Қолаверса, бугунги беллашувда спортчиларни тақдирлашда иштирок этган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг олий спорт ютуқлари ва саралаш (селекция) бўлими бошлиғи Ойбек Тошпўлатов, оммавий ва болалар спортини ривожлантириш бўлими бошлиғи Усмонжон Каримов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Тошкент вилояти бўлими вакили Азамат Туроповлар ҳам жамоаларнинг ўйинларини кўзатиб боришди. Кузатиш жараёнида ҳакамлар ва мураббийлар иштирокида иқтидорли баскетболчиларни саралаш хусусида фикрлашишди. Мусобақа якунида бошқарма вакиллари ғолиб ва совриндор жамоаларни Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан таъсис этилган диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотлашди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади        

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг