UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Достон Бозоров, Фурқатбек Ёқубов ва бошқа юлдузлар иштирокидаги Mangu 2 турнири якунланди (Барча натижалар битта саҳифада) 0 01:27Достон Бозоров Mangu 2 турнирининг марказий жангида иштирок этди 0 00:53Фурқатбек Ёқубов оғир жангда африкалик рақибидан устун келди 0 00:23Жаҳонгир Жумаевнинг доғистонлик рақибига қарши жанги тўлиқ давом этди 0 23:48Шукуржон Абдураҳимов ҳиндистонлик жангчини нокаутга учратиб, мағлубиятсиз юришини давом эттирди 0 23:35Mangu 2. Акбаржон Исломбоевнинг бразилиялик спортчига қарши жанги муддатидан олдин якунланди 0 22:34Муҳаммаджон Қурбонов Бразилия вакилини биринчи раунднинг ўзида мағлуб этди 0 22:17Мавлуд Тифиев Mangu 2 турнирида озарбайжонлик жангчини нокаут қилди 0 21:47Азизбек Темировни енгган Ирисбек Тиленов Тошкентда Фарид Алибабазадени ҳам мағлубиятга учратди 0 20:13Рамазон Темировнинг укаси Шоҳжаҳон Mangu 2 турнирида жанг қилди 0 18:45АПЛнинг икки топ клуби "Реал" хавбеки Чуаменини нишонга олди 0 18:24Фомин Shymkent Challenger 50 турниридан неччи очко ҳамда пул мукофоти ишлаб олди? 0 18:03Чимаев кураш ва ММА фарқи ҳақида: "Олимпиада чемпиони гиламда мени ютиши мумкин" 0 17:42Санья-2026. Зелинская очиқ сувда сузиш баҳсларида иштирок этди 0 17:21"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" юлдузи учун "Ливерпуль” билан баҳслашади 0

31 мар 17:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Цзю иштирокидаги жанг бешинчи раундда якунланди

Австралиянинг Ньюкасл шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Newcastle Entertainment Centre аренасида ўтган Steel City Showdown оқшомининг марказий жанги австралиялик Тим Цзю ҳамда ирландиялик Деннис Хоган ўртасида ўтказилди. Тим биринчи ярим ўрта вазнда собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Константин Цзюнинг ўғли бўлиб, чемпионларга ҳақиқий бошоғриғи бўлиши кутилмоқда. 

Жанг муддатидан аввал якунланди. Кичик Цзю бешинчи раундда рақибини техник нокаутга учратди. Хоганнинг жамоаси ринг марказига мағлубиятни тан олувчи оқ сочиқ улоқтиришди. Бу билан Цзю ўзига тегишли бўлган биринчи ўрта вазндаги WBO Global камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. Тимофей бугунги ғалабаси эвазига WBO камари учун расмий даъвогарга айланди. Ҳозирда бу камар Брайан Кастаньога тегишли. 

Маълумот учун, кичик Цзю IBF йўналиши бўйича Австралия ва Осиё чемпиони ҳам бўлиб турибди. 26 ёшли боксчи 18 та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳисобида 14 та нокаут бор. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
31 мар 19:18:24
CHELSEA2211
E qoile, bu bola Isroil Madrimov vesidami...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг