22 сен 09:31
Янгиликлар
Бокс/ММА
Даниэль Дюбуа: "Мен гладиаторман!"
Лондондаги муҳташам "Уэмбли" стадионида 96 000 томошабин кўз ўнгида ўзи учун тарихий натижа қайд этган Даниэль Дюбуа жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Усикдан вакант қолган IBF чемпионлик камарини қўлга киритган британиялик боксчи бешинчи раундда ватандоши Энтони Жошуани нокаутга учратганди.
"Сизга ёқмадими? Эй Жей мени мувозанатдан чиқара олдими? Йўқ! Мен гладиаторман, мен жангчиман, мен охиригача курашишга, жанг қилишга тайёрман. Энг баланд чўққигача чиқиб, ўз имкониятларимни кўрсатмоқчиман", — деди Дюбуа.
Таъкидлаш жоиз, Энтони бешинчи раунднинг бошида ўнг кросс зарба билан Дюбуани мувозанатдан чиқаришга уриниб кўрди. Лекин Даниэль кетма-кет берилган кучли зарбаларни кўтара олди ва бунга жавобан шу раунднинг ўзида нокаутли хук билан жавоб қайтарди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар