20 июн 10:12
Янгиликлар
Бокс/ММА
Даниэль Кормье Генри Сехудога Алекс Волкановски билан жанг қилишдан воз кечишини маслаҳат берди
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Даниэль Кормье ҳамюрти Генри Сехудога ярименгил вазн тоифаси чемпиони австралиялик Алекс Волкановски билан жанг қилиш фикридан воз кечишни маслаҳат берди.
Даниэлнинг сўзларига кўра, Алжамейн Стерлинг билан жангда Генри ўзидан баландроқ йигитлар билан жангда муаммога учраши кўзга ташланиб қолган. Шунинг учун ҳам Сехудонинг Алексга қарши жангда мағлуб бўлиш эҳтимоли юқори.
"Генри қайтиши билан дарҳол чемпионлик жангига эришиш учун жуда қулай вазиятда эди. Стерлинг билан жанг менга шуни кўрсатдики, Сехудо Волкановскига қарши жангни унутиши керак.
У жуда кичкина. Алжамейннинг бўйи унинг учун муаммо бўлганди, Волкановски эса ҳақиқий йиртқич. Эҳтимол, у вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчидир, лекин бу жанг у учун эмас", - деди Кормье.
Ҳавола :
Манба : fightnews_info
Фикрлар