UZ

Сўнгги янгиликлар

12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0 04:50Осиё ўйинларининг бешинчи кунида қатнашаётган спортчиларимизнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:05Фабио Каннаваро журналистларга: "Эртага ҳатто сизни ҳам терма жамоага чақиришим мумкин. Футбол ўйнашни биласизми?" 0 20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0

23 дек 15:39
Янгиликлар

Дзюдо

Давлат Бобонов: "Энг катта ютуғимиз - авлодлар алмашинуви"

Olamsport.com сайти муҳбири Диёр Мавлонов дзюдо бўйича Ўзбекистон биринчилиги давомида Токио олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган дзюдочи Давлат Бобонов билан флеш интервью ташкил этди.

Дзюдочимиз қисқа интервьюси давомида авлодлар алмашинуви, Ўрозбоевнинг допинги ва Париж Олимпиадасига тайёргарлик ҳақида гапириб ўтди.


- Ҳозирги ўзбек дзюдосидаги энг катта ютуқ деб айнан қайси жиҳатни кўрсата оласиз?

- 2021 йилдаги энг катта ютуғимиз менимча, бу терма жамоада авлодлар алмашинуви бўлганидир. Чунки Ришод Собиров, Абдулла Тангриевлар авлодидан сўнг бундай таркиб ҳозиргача чиқмаган эди.


- Диёрбек Ўрозбоевда аниқланган допинг, ўзи умуман спортчиларда аниқланётган допинг ёки бошқача қилиб айтганда, спортда допингга қандай муносабат билдирасиз?

- Менимча, допинг бу спортчи ўзини кўрсатиши учун тўсқинлик. Қолаверса, спортчи халқ меҳрини қозониши учун ҳам асосий тўсқинлик қилувчи восита ҳисобланади.


- Биламизки, деярли ҳар бир Олимпиадада дзюдо спорт туридан камида битта медаль қўлга киритамиз. Париж олимпиадасида ҳам мухлислар сизлардан юқори натижалар кутиши табиий. Навбатдаги Олимпиада учун тайёргарликлар қай даражада, Париж 2024 учун тайёргарлик бошландими?

- Парижда бўлиши кутилаётган Олимпиада учун тайёргарлик авжида, қайсидир маънода ўйинлар учун тайёргарлик  ҳозирдан бошланган десак ҳам бўлади. Ёздаги Олимпиададан сўнг жаҳон чемпионатида ҳам муваффақиятли иштирок этдик. Январда ҳам бир қатор мусобақалар бўлиб ўтиши режалаштирилган, бунда ҳам насиб қилса муваффақиятли қатнашамиз. Бундан ташқари, яқинда беш-олти жамоа ичидан ПСЖни танлаган ҳолда ушбу клуб сафига ўтдим.


- Давлат Бобонов дзюдодаги фаолиятини якунлаганидан сўнг сир бўлмаса, айнан қайси соҳада фаолият юритиши мумкин? Айтмоқчиманки, Ришод Собиров ўз фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам дзюдодан узоқлашгани йўқ. Сизда бу борада режалар қандай?

- Тўғрисини айтсам, бу ҳақида ҳали ўйлаб кўрмабман (кулади).


- Давлат ака келгуси мусобақаларда, ишларда омад, жавобларингиз учун раҳмат.

- Сизга ҳам раҳмат, фаолиятингизда омад.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг