03 окт 14:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дэн Хукер: "Махачев билан жанг учун UFC менга кўпроқ тўлайди"
Янги Зеландиялик UFC жангчиси Дэн Хукер Ислам Махачевга қарши жанг учун одатий жанглардан кўра кўпроқ пул олади.
"Рафаэль Дос Аньос ўйиндан чиқганидан кейин тушундимки, бу жанг учун мендан бошқа вариант йўқ. Тони Фергюсон ўша-ўша Тони Фергюсон. Дариуш эса бу жангни қабул қиладиган даражадан анча ақллироқ.
Улар менга қўнғироқ қилишди ва мен бундан хурсанд бўлдим. Ҳа, бу жанг учун кўпроқ тўлашади. Аммо, бу адолатли тўлов бўлади. Албатта, бу ўзим қилиб юрган иш", - деди Дэн Хукер.
Эслатиб ўтамиз, Ислам Махачев 30 октябрь куни Дэн Хукер билан жанг қилади. Бошида Исламнинг рақиби Рафаэль Дос-Аньос эди. Аммо, бразилиялик жангчи жароҳат сабаб жангдан ечилганди.
Ҳавола :
Манба : mmajunkie.com
Фикрлар