UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0

05 апр 07:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Деонтей Уайлдер қайтди, унинг иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрдаги The O2 Arena аренада навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшом доирасидаги қизиқарли жанглардан бири супероғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда америкалик собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдер британиялик 42 яшар Дерек Чисорага қарши рингга кўтарилди. Дерек WBC камари учун 10 йиллик тафовут билан 2012 ва 2022 йилларда даъвогарлик қилганини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. 

Фахрийлар ўртасидаги жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва якунда Уайлдер ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг икки нафари 115-111, 115-113 ҳисобларидаги ғалабани Деонтейга тақдим этди. Учинчи ҳакам эса 115-112 ҳисобида Дерек ғалаба қозонди деб ҳисоблади. 

Эътиборга молик яна бир статистик маълумот шуки, ҳар икки боксчи ҳам профессионал боксдаги фаолиятларида ўзларининг юбилей 50-жангларини ўтказишди. Уайлдер бундан аввалги жангини 2025 йилнинг июнь ойида Тайррелл Херндонга қарши ўтказган ва ғалаба қозонганди. Бу билан у ўзининг икки мағлубиятли сериясини ёпиб кетганди. Чисора эса аксинча кеча тунда ўзининг учта ғалабали сериясини тўхтатди. Дерек Жеральд Вашингтон, Жо Жойс ва Отто Валлинни таслим этган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг