UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0

25 окт 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Дэвид Бенавидес дунёнинг Топ-3 боксчиларини санаб берди

Америкалик чарм қўлқоп устаси эътироф этган боксчиларнинг иккиси ҳамюртларимизга қарши рингга кўтарилган.

Ярим оғир вазн тоифасида WBC чемпиони америкалик Дэвид Бенавидес ҳамюрти Теренс Кроуфорднинг Саул "Канело" Алварес устидан қозонган ғалабасини юқори баҳолади. Бу эса уни учта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айлантирди. Шунга қарамай, Бенавидис 38 ёшли Теренсни вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши боксчиси сифатида танламади.

Бенавидеснинг фикрича, P4P’нинг ушбу рейтингида биринчи ўринни икки вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик эгаллаб турибди. У Кроуфордни иккинчи ўринга қўйди, учинчи ўринни эса икки вазн тоифасида мутлақ чемпион Наоя Иноуэга берди.

"Мен Усикни шубҳасиз биринчи деб ҳисоблайман, - деди Бенавидес Fight Hype нашрига берган интервьюсида. - Менимча, Усик кетма-кет катта жанглар олиб боргани учун унга ҳеч ким яқинлашмади. Ҳатто биринчи оғир вазнда ҳам у энг кучлилар билан жанг қилди, ўта оғир вазнда эса унга кўп имконият берилмади, аммо у ҳаммани мағлуб этди".

"Усик - биринчи, Теренс Кроуфорд - иккинчи, чунки у мен кутмаган ишни қилди. У чиқиб, "Канело"ни учта юқори вазн тоифасида мағлуб этди ва бу жуда осон кўринарди. Демак, иккинчи ўрин Кроуфордга, ундан кейин Иноуэга. Наояга катта ғалаба керак.

Эслатиб ўтамиз, Усик, Кроуфорд ва Иноуэ 2022 йилнинг май ойидан бери The Ring вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши боксчилари рейтингида кучли учликни эгаллаб турибди ва вақти-вақти билан у ерда ўз ўринларини ўзгартиришяпти. The Ring рейтингида бу уч боксчи 2019 йилнинг ноябрь ойидан буён Топ-5 ликдан тушмаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг