18 авг 11:35
Янгиликлар
Теннис
Дунёнинг биринчи ракеткаси 17 ёшли рақибасини қийинчилик билан енгди
АҚШнинг Цинциннати шаҳрида теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир давом этмоқда.
Сайёрамизнинг биринчи ракеткаси Ига Свёнтек 1/4 финалда WTA рейтингида 24-поғонада бораётган россиялик 17 ёшли Мирра Андреевани уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 6/4, 3/6, 5/7. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди.
Икки соату 40 дақиқа давом этган баҳсда Андреева 12, Свёнтек 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Миррада кўпроқ бўлди - 4 га 2. Брейклар бўйича устунлик эса Ига томонида бўлди - 2 га 1.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар