UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Сакен Бибоссинов Қозоғистон терма жамоасидаги қарорини тасдиқлади 0 15:24"Чимаев ярим оғир вазнда ҳам ўзини аъло даражада кўрсата олган бўларди" 0 15:01Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози 0 14:39Оливейра Махачев Топурияни қандай мағлуб эта олиши ҳақида гапирди 0 14:18Отдан зарба қабул қилиб олган Шоҳжаҳон Эргашев Батир Жукембаев билан жанги бекор қилиниши ҳақидаги гап-сўзларга жиддий муносабат билдирди 0 13:57Камронбек Ортиқовнинг АҚШдаги илк жанги санаси, манзили ва рақиби маълум (ПОСТЕР) 0 13:36"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради 0 13:15Фьюри 2026 йилда учта жанг ўтказиши мумкин – менежер 0 12:5421 яшар рус боксчиси Баҳодир Жалоловни жангга чорлади (ФОТО) 0 12:33Australian Open 2026. Мария Тимофеева иштирокидаги баҳс ғолиби уч сетда аниқланди 0 12:12"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди 0 11:51Андреа Бочелли Қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида чиқиш қилади 0 11:30ESPN 2026 йилнинг илк оғир вазнлилар Топ-10 рейтингини эълон қилди 0 11:09Тожикистонда MMA бўйича 15 ёшли жаҳон чемпиони вафот этди 0 10:48Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди 0

29 авг 07:32
Янгиликлар

Теннис

Дунёнинг биринчи ракеткаси US Open 1/16 финалига чиқди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнири давом этмоқда.

Дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер иккинчи даврада ATP рейтингида 36-ўринни эгаллаб турган австралиялик Алексей Попиринни ортиқа қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/3, 6/2, 6/2. Италиялик ракеткаси устаси бу билан теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклаб қўйди - 1:1.  

Икки соату бир дақиқа давом этган баҳсда Синнер 5, Попирин 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам бир хилда 4 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича мутлақ устунлик ғолиб теннисчи томонида бўлди - 5 га 0. 

Италиялик теннисчи хард қопламали кортларда ўтказиладиган "Катта Дубулға" турниридаги кетма-кет 23-ғалабасини қўлга киритди. Энди у US Open учинчи босқичида канадалик Денис Шаповаловга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг