08 сен 11:25
Янгиликлар
Бокс/ММА
Дюбуа жамоаси Усик билан бўлган жанг натижаси устидан апелляция берди
Британиялик боксчи Даниэль Дюбуанинг жамоаси Александр Усик билан жанг натижаси устидан апелляция берди.
"Дюбуа вакиллари 26 август куни Вроцлавда бўлиб ўтган жанг натижаси бўйича расмий апелляция беришди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси апелляцияни қабул қилиб, уни қоидаларга мувофиқ кўриб чиқишга киришади. Натижалар ўз вақтида эълон қилинади", - дейилади WBA баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Дюбуа ва Усик ўртасидаги жангнинг бешинчи раундида ҳакам британияликларнинг белдан пастга берилган зарбасини ҳисобга олмаган, шундан сўнг у жангни бир неча дақиқага тўхтатган эди.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар