27 сен 17:02
Янгиликлар
Бокс/ММА
Эдди Хирн: "Бетербиев - Бивол жанги энг каттаси эмас. Лекин бундан зўрроқ жанг борми?"
Промоутер Эдди Хирн Артур Бетербиев ва Дмитрий Бивол ўртасида бўлажак жанг ҳақида гапирди.
"Агар тижорий томонлама айтсак, бу энг катта жанг эмас. Лекин жангнинг ўзи ҳақида гапирсак... Менга бундан ҳам яхшироқ жангни айтингчи? Бу шунчаки топ жанг. Дунёнинг энг зўр яримоғир вазнлилари ўртасидаги қарама-қаршиликда мутлақ чемпионлик унвони туради. Сабрсизлик билан кутяпман. Икки ҳафта қолди", - деди Хирн.
Эслатиб ўтамиз, Бетербиев ва Бивол ўртасидаги жанг 12 октябрь куни Саудия Арабистонида ўтказилади.
Ҳавола :
Манба : Boxing News
Фикрлар