19 май 16:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Эдди Хирн Жошуа — Усик трилогияси ҳақида гапирди
Британиялик икки карра жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн украиналик Александр Усик билан эҳтимолий учинчи жанг ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, йўқ... Лекин боксда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ишончим комилки, Жошуанинг бир қисми доим трилогияни орзу қилади. Худди шу нарса Тайсон Фьюрига ҳам тегишли, чунки у ҳам Усикка икки марта ютқазган. Бу тушунарли — рақобат руҳи. Улар ҳар доим реванш олишни хоҳлашади", — деди Хирн BoxingScene’га.
Эслатиб ўтамиз, Усик 23 май куни Гизада нидерландиялик Рико Верхувенга қарши WBC камарини ихтиёрий ҳимоя қилади.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар