UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0 09:42Сузувчи Илья Сибирцев яна Ўзбекистон рекордини янгилади 0 09:18Жаҳон чемпионатининг илк кунида икки боксчимиз рингга чиқиб, ҳар иккиси ғалабага эришди 0 08:45Волкановски UFC ярим енгил вазн дивизионидаги энг хавфли жангчи кимлигини айтди 0 07:30СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони иттифоқ даврида келишилган ўйинлар қандай ташкил этилганини айтди 0

18 июл 08:34
Янгиликлар

Футбол

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик мухлислар билан хайрлашди

"Бунёдкор"дан "Ростов" клубига ўтган ҳужумчи Элдор Шомуродов "қалдирғочлар"га миннатдорчилик билдирди.

"Ассалому алайкум, қадрли дўстлар, азиз устоз ва мураббийлар, севимли мухлисларим! Кейинги тақдиримни Россия премьер-лигасининг “Ростов” клуби билан боғладим. Бундан бахтиёрман. Чунки ўзимни премьер-лигада синаб кўришни жуда-жуда истагандим.

“Машъал”дан “Бунёдкор”га йўл олиб адашмадим, аксинча катта ўсишга эришдим. Умуман, футболнинг илк сабоқларини ўрганишимда, хизматларини аямаган ва мен учун трамплин бўлган "Машъал" клубига, раҳбарлари, мураббийлари, барча ишчи ходимларига каттакон раҳмат дейман. 

Энди Тошкент клубидан “Ростов”га ўтдим. Ўйлайманки, бу қарорим ҳам ҳар томонлама фойдали бўлади.

Россия премьер-лигасига йўл олишимда ўз ёрдамларини аямаган барча инсонларга раҳмат дейман. Алоҳида ташаккурларимни “Бунёдкор” ФК бош директори Мурод Алиевга, бош мураббий Миржалол Қосимовга билдирмоқчиман. Чунки бу инсонлар мени тўғри тушунишиб, кучли чемпионатда тўп тепиш истагимни маъқуллашди ва қароримни қўллаб-қувватлашди кучли чемпионатдан таклиф келса клуб раҳбарияти футболчининг хоҳиш ва истакларини биринчи ўринга қўяди. Менга оқ фотиҳа тилаб, Россия клубига ўтишимда кўмак берганлари учун уларга яна бир-бор миннатдорчилик билдираман.

Қадрли дўстларим, Сизлар билан ажойиб дарвларни бирга ўтказдик. Ёрқин ғалабалар, аламли мағлубиятларда бирга бўлдик. Бундай онлар ҳаётим зарварақларида унутилмас бўлиб қолади. Ҳаммаси учун раҳмат.

Азиз мухлислар, Сизларнинг кўмагингиз ва далдангиз ҳозирги пайтда мен учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Чунки ҳаётимда янги саҳифа очилаётган палла. Дуоларингиз, далдангиз мени янада кучлироқ қилади. “Ростов”даги рақобатда ижобий ҳислатларимни намойиш этиб, юртимиз шаънини руслар диёрида муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.

Ҳозирча Россия майдонларида “Ростов” либосида ўйнайман. Ишонаманки, 2018 йилда руслар заминида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида ҳам албатта тўп тепиш насиб қилади" - деб ёзади Шомуродов ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг