26 июн 14:42
Янгиликлар
Теннис
Елена Остапенко Бирмингемни забт этди ФОТОГАЛЕРЕЯ
Англиянинг Бирмингем шаҳри мезбонлик қилган майса қопламали WTA турнири латвиялик теннисчининг ғалабаси билан якунланди.
Дунёнинг 17-ракеткаси бўлиб келган Елена Остапенко ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингда ўзидан 5 поғона юқорида борган чехиялик Барбора Крейчиковани 7/6(8), 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учртади. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Остапенко ҳамон олдинда бормоқда - 5:2.
Бир соату 53 дақиқа давом этган финал баҳсида Остапенко 2, Крейчикова 6 та эйс зарбани амалга оширган. Елена фаолиятидаги олтинчи, майса қопламали турнирдаги иккинчи совринини қўлга киритди.
Бир ҳафталик меҳнат унга 280 рейтинг очкоси ҳамда 34,228 доллар мукофот пули келтирди. Крейчикова эса 180 очко ва 20,226 доллар ишлаб олди. У бугун эълон қилинган рейтингда Топ-10да қайд этилди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар