10 июл 15:22
Янгиликлар
Енгил атлетика
Енгил атлетика. Дусанованинг олтин медали Осиё чемпионатида Ўзбекистон учун ягоналигича қолди
Ҳиндистонда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди.
6-9 июль кунлари бўлиб ўтган қитъа биринчилигида қатнашган спортчиларимиздан фақат Надия Дусанова олтин медални қўлга кирита олди. Унинг медали спортчиларимиз учун Ҳиндистондаги Осиё чемпионатида ягоналигича қолди.
Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 45 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни қўлга киритди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар