UZ

Сўнгги янгиликлар

18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0 11:09Қатардаги йиғинда Шомуродов, Исмоилов ва Неманов қатнашмаяпти 0

02 июл 07:33
Янгиликлар

Футбол

Евро-2024. Португалия Словенияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди

Евро-2024 нимчорак финалидан ўрин олган супер драмада Португалия пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.

Португалия термаси пенальтилар сериясида Словенияни мағлуб қилди ва чорак финалга йўл олди. Португаллар посбони серияда 3 та зарбани қайтарди ва қаҳрамонга айланди. Аввалроқ, Диогу Кошта Пепе қоқилиб кетиб, рақиб бирга-бир вазиятга чиққан ҳужумда ҳам супер сейв қайд этганди. 

Бундан ташқари, Криштиану Роналду 105-дақиқада пенальтидан гол ура олмагани ўйиндаги энг эътиборга молик вазиятлар бири бўлди. Кейин эса бу вазият сабаб Роналду йиғлаб юборди. Якунда Португалия барибир ғалабани илиб кетди. Асосий қаҳрамон эса - дарвозабон Диогу Кошта.

Португалия – Словения  0:0 Пенальтилар серияси: 3:0

Пенальтилар сериясидаги голлар: Криштиану Роналду, Бруну Фернандеш, Бернарду Силва

Португалия – Диогу Кошта, Жоау Канселу (Семеду, 117), Пепе (Рубен Невеш, 117), Рубен Диаш, Мендеш, Бруну Фернандеш, Бернарду Силва, Пальинья, Витинья (Диогу Жота, 65), Рафаэл Леау (Франсишку Консейсау, 76), Роналду.

Словения – Облак, Стоянович (Вербич, 86), Карничник, Дркушич, Бийол, Балковец, Гнезда-Черин, Элшник (Иличич, 105), Шпорар (Целар, 75), Шешко, Млакар (Горенц-Станкович, 74).

Огоҳлантиришлар: Дркушич (32), Карничник (37), Горенц-Станкович (101), Бийол (106), Балковец (107), Жоау Канселу (107).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг