16 июн 08:54
Янгиликлар
Фарғонада теннис байрами бошланиш арафасида, Сабина биринчи ракетка!
Ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова мос равишда турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Сабина бунгача кетма-кет Наманган ва Андижондаги турнирларда бош мукофот соҳибасига айланганди. Фарғонада ҳам айнан у ғолиблик учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шарипова WTA рейтингида 144-ўринда бормоқда.
Яна бир ҳамюртимиз Нигина Абдураимова эса турнирнинг учинчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган. Айрим теннисчиларимизга асосий тўрда иштирок этиш учун вайлд-кард, яъни имтиёзли йўлланма тақдим этилади, қолганлари эса саралаш баҳслари орқали бу имкониятни қўлга киритиш учун уриниб кўришади.
Фикрлар