UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Исроил Мадримов Президент томонидан давлат мукофоти билан тақдирланди 0 18:33Мунира Абдуллаева Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади 0 17:36WBA чемпиони Роландо Ромеро: "100 миллион доллар эвазига ҳатто ўз отамнинг ҳам юзига ураман" 0 16:55"Барселона" Родри, Гордон ва Адейемини рўйхатдан ўтказди. Янги ўйинчилар "Эльче”га қарши майдонга тушишлари мумкин 0 16:06Бектемир Мелиқўзиев ҳақиқатан ҳам Армандо Ресендис билан жанг қиладими? Менежер жавоб берди 0 15:17Breaking! Жиззахда Формула-1 трассаси барпо этилиши мумкин! 0 14:21Бугун Андижон шаҳрида ММА бўйича Mangu 4 турнири ўтказилади 0 13:28Тошкентда жаҳон футболи афсоналари иштирокида спорт байрамлари ўтказилади 0 12:17Нурсултон Рўзибоев сўнгги спарринг машғулотини ўтказди (ФОТО) 0 11:25Беҳрузбек Усмонов - Жаҳон чемпионати совриндори! 0 19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0

30 янв 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фьюри - Уайт. 42 млн долларлик жанг ҳуқуқи тафсилотлари

Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда даъвогар Диллиан Уайт жангини қайcи промоушен ўтказиши маълум бўлди.

Фьюрининг британиялик промоутери Фрэнк Уоррен ватандоши, вақтинчалик камар соҳиби Диллиан Уайтга қарши мажбурий ҳимоя жанги тендеридаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Уоррен Тоp Rank билан ҳамкорликда Эдди Хирнни деярли 9 миллион долларга ортда қолдириб, 41 025 000 доллар эвазига жангни ташкил қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

"Биз буни ўз мижозимиз учун қилишга ваъда берган эдик ва 42 миллион долларлик реклама таклифини ютиб олдик. Бу бизнинг «Лўлилар қироли»га содиқлигимизни кўрсатади. WBC маълумотларига кўра, бу аукционлар тарихидаги энг йирик таклифдир. Тўғриси, биз жангчиларимизни қўллаб-қувватлаймиз ва бунинг яна бир исботи Фьюрининг жанги. Ушбу бокс кечасини ташкил этиш учун Тop Rank билан ҳамкорлик қилишдан хурсандман. Сана ва жойни келаси ҳафта эълон қиламиз, аммо Фьюри Американи забт этгандан кейин уйига қайтаётганга ўхшайди. 

Шубҳам йўқки, бу ажойиб жанг бўлади. Уайт ўзининг орзу қилган жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Буюк Британиянинг икки оғир вазнлилари ўртасидаги уруш яқинлашмоқда. Аммо, фақат битта ғолиб бўлади. Ва бу Тайсон Фьюри”, - деди Фрэнк Уоррен.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг