12 сен 11:38
Янгиликлар
Бокс/ММА

Фьюри vs Уайлдер. Трилогия мухлислар кўз ўнгида ўтказилади. Жанг санаси ҳам маълум
Супероғир вазнда WBC чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда ушбу камарнинг собиқ соҳиби Деонтей Уайлдер ўртасидаги учинчи жанг 19 декабрь куни бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Boxingnews24.
Трилогияга АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилади. Ташкилотчилар ушбу бокс оқшомини мухлислар билан ўтказишга қарор қилишган. Боб Арумга тегишли промоутерлик компанияси янги 65 000 томошабинни ўз бағрига олувчи стадионга тахминан 15 000 мухлисни киритишмоқчи.
"Биз хафвсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолатда иш тутмоқчимиз. Бу борада тегишли ташкилотлар билан ишлаяпмиз. Насиб қилса, Лас-Вегасдаги янги стадионда трилогияни муваффақиятли тарзда ўтказамиз", — дея Арумнинг сўзларини келтирмоқда Boxingnews24.
Ҳавола :
Фикрлар