UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

23 ноя 21:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Геннадий Головкин "жангсиз" World Boxing президенти бўлди

Италия пойтахти Рим шаҳрида World Boxing ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ташкилотга янги раҳбар сайланди. Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкин кутилганидек World Boxing ташкилотини бошқардиган бўлди. Овоз беришга фақатгина битта номзод қўйилди. Сайлов рақобатдан ҳоли ўтди. Қозоғистон миллий олимпия қўмитаси президенти иккинчи муддатга номзодини қўймаган нидерландиялик Борис ван дер Ворстнинг ўрнини эгаллади.

"Менинг миссиям бокснинг Олимпия келажагини сақлаб қолиш, ишончни мустаҳкамлаш ва спортчиларни, мураббийларни, федерацияларни спортимизни ривожлантиришга бўлган интилишларида қўллаб-қувватлашдан иборат.

Мақсадимиз: Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан тўлиқ эътироф этилишига эришиш ва Олимпия ўйинларида: Лос-Анжелес-2028, Брисбен-2032 ва ундан кейинги йилларда боксни сақлаб қолиш", - деди 43 ёшли Головкин.

Маълумот учун, 2025 йил бошида World Boxing ташкилоти Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан тан олинган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг